+998 (71) 253-49-53

+998 (71) 253-49-61
+998 (90) 356-70-67

Гидроизоляция буйича эслатма

Полиизол, Бикром эритиб тушириладиган том ёпувчи ва гидроизоляция материалидан том ёпувчи гидроизоляция катламни тайёрлаш буйича

ЭСЛАТМА

Эритиб тушириладиган том ёпувчи ва гидроизоляция катламни тайёрлаш буйича ишларни КМК 3.04.01-87 "Изоляция ва безаш ишлари" талабларига, аник объект учун белгиланган тартибда ишлаб чикилган иш олиб бориш лойихасига хамда мазкур йурикномага мувофик амалга ошириш лозим.

Томнинг кафолатланган гидроизоляциясини тайёрлаш учун рулонли материални ёткизиш технологиясига риоя килиш зарур, бунда уртача кунлик хаво хароратини инобатга олиш керак. Изоляция ва том ёпиш ишларини атроф мухит харорати плюс 5 оС дан паст булмаган шароитларда амалга ошириш мумкин.

Эритиб тушириладиган рулонли материалдан том ёпувчи гидроизоляция катламни тайёрлаш учун юза асосини тайёрлаш

Иш бошлашдан аввал куйидагиларни текшириб чикиш лозим:

  • бетон асос текисланган ва курилиш ахлатидан тозаланган булиши шарт;
  • бетон асос мутлако курук булиши шарт;
  • вентиляция каналларини монтаж килиш ишлари тугатилган булиши шарт;
  • антенналар урнатиш учун тегишли мосламалар урнатилган булиши шарт;
  • тарновлар монтаж килинган, воронкалар урнатилган ва котирилган булиши шарт.

Гидроизоляция урнатиш

Гидроизоляция куйидаги кетма-кетликда урнатилади:

  • бетон асос грунтланади;
  • икки катлам материал ички тарновлар воронкалари ва том кирраларига ёпиштирилади;
  • том кирраларига химояловчи катлам туширилади;
  • асосий гидроизоляция гилами катламлари ёпиштирилади;
  • кушимча рулонли материал катлами тикка курилмалар билан туташган жойларга ёпиштириб чикилади.

Мастика бутун изоляция килинаетган юза буйича яхлит катлам билан суртилади. Биринчи катлам куригандан сунг грунтовканинг иккинчи катлами суртилади. Мастиканинг тахминий таркиби: битум БН 90/10 ва эритувчининг (нефрас, уайт-спирит) нисбати - 1:2.

Эритиб туширадиган рулонли материалдан том ёпувчи гилам тайёрлаш технологияси

Полиизол том ёпиш гиламини Полиизол узатилиши йуналишга караб ёпиштирилиши керак, ва паст жойлардан (воронка) бошлаб, тепа томонга (сув айиргич) харакатланиш керак.

Асос юзасида бир вактнинг узида 7-10 рулон ёзилади, бир рулонни бошка рулонга нисбатан улчаб, текисланади, бунда мато кенлиги буйича бир рулон бошка рулон устига 100 мм дан кам булмаган кенгликка чикиши таъминланиши керак. Сунг барча рулонларнинг бир учи ёпиштирилади ва материал яна рулонларга ураб куйилади. Аввал ёпиштирилган гилам юзаси ёки асоснинг мастика катлами олов чикарувчи мослама ёрдамида асосга каттик босилади.

Тайёр том ёпувчи гилам юзаси силлик, тахсиз, шишган жойларсиз булиши ва юкоридаги гиламнинг пастки гиламдан ажралиб колган жойлари булмаслиги керак.

  • Грунтланган юзада юриш, механизм ва асбобларни бир жойдан бошка жойга кучириш, шунингдек, уткир буюмлардан фойдаланиш;
  • Бевосита иш олиб борилаётган жой ёнида тез ут оладиган ва ёнгин жихатидан хавфли материалларни саклаш;
  • Иш вактида чекиш

КАТЪИЙ МАН ЭТИЛАДИ.

Томни ишончли гидроизоляция килишнинг айрим шартлари:

Майёрларга асосан талабга жавоб берадиган даражада тайёргарлик ишларини амалга ошириш (огишли цемент тортма, грунтовка ва хоказо).

Материални ёткизиш малакали ишчилар томонидан, гидроизоляция ва том ёпиш ишларида хавфсизлик, ёнгин хавфсизлиги ва мехнат мухофазаси коидаларига риоя килган холда амалга оширилиши керак.

Сув окиб тушиши тугри ташкил этилиши шарт.

Том ёпиш учун рулонли материал турини танлаганда, бино, иншоот ёки бошкасининг конструкция ва ундан фойдаланиш хусусиятлари инобатга олиниши шарт.

НАШИ ОБЪЕКТЫ