ФОЛЬГОИЗОЛ ҲАҚИДА
ФОЛЬГОИЗОЛ - “Эконом” класс материали бўлиб, кам бюджетли лойихалар учун ўта қулай ечим хисобланади. Фольгоизол саноат ва оддий қурилишларда томнинг устки қисмини ёпишда, турли йўсиндаги биноларнинг устки қопламаларини таъмирлашда қўлланилади.
Материал 14мкм алюмин фольга қопланган матосиз материал билан шишали тола асосида ишлаб чиқарилади.
Махсулот асосига таркибида нефтли битум ва ноёб тўлдиргич бўлган битум бириктирувчилари қопланади. Алюмин фольга 80 % гача қуёш нурини акс эттиради. Химоя қатлами сифатида фольганинг қўлланилиши битум-полимер қоришмаларига ультабинафша нурлари таъсиридан тўлиқ химояланишга имкон беради. Фольгоизол эни 1000мм, узунлиги 10 000 мм (қатлам қалинлиги 2мм-15000 ммгача) да ишлаб чиқарилади.
Юза холатидан қатъий назар фольгоизол ёрдамида кераклича таъминланган қалинликдаги 2мм, 3мм ёки 4мм изоляция қатлами яратилади.