+998 (71) 253-49-53

+998 (71) 253-49-61
+998 (90) 356-70-67
+998 (97) 747-70-99

ПОЛИИЗОЛ ҲАҚИДА

ПОЛИИЗОЛ – бу ўзининг асосий функцияси: бинони сувдан химоя қилиш функциясини аъло даражада бажарувчи махсулотдир. Лаборатория тадқиқотлари натижалари ва махсулотни қўллаш тажрибалари ПОЛИИЗОЛнинг ишончлилигини ва чидамлилигини тасдиқлайдилар.

ПОЛИИЗОЛ - қори сифатли СБС ва АПП-модификацияланган битум полимер бириктирувчи суратилган чиримайдиган асос (каркасли шишали мато) бўлиб, эритиб қопланадиган том ёпиш ва гидроизоляция материалидир. СБС (стирол-бутадиен-стирол) ва АПП (атоктик полипропилен) полимерлари том қопламаларини кенг хароратли диапазонда узоқ муддатли чидамлилигини таъминлаш билан бирга, материалга юқори физикғмеханик характеристика беради.

Материал турли йўсиндаги бино ва иншоатларнинг устки қисмини қоплаш мосламалари ва пойдеворлар, кўприклар, тоннеллар гидроизоляцияси учун мўлжалланган. ПОЛИИЗОЛ нафақат янги, балки эски қопламаларни таъмирлаш учун ҳам қўлланилади.

ПОЛИИЗОЛ гидроизоляция ва том қопламаларининг пастки қатлами учун икки томонлама полимер пленкаси билан қопланган (ПОЛИИЗОЛ ТПП), ёҳуд йирик донали юза-қизил, яшил ёки кул ранг гранулалар (ПОЛИИЗОЛ ТКП) ёки фольга-том қопламаларининг юқори қатлами учун (ПОЛИИЗОЛ ТФП) ўта юқори чидамли каркасли шишали мато асосида ишлаб чиқилади.

ПОЛИИЗОЛ экси қопламаларни тикловчи таъмирлашларда бир қаватда, ва янги том ёпиш қопламаларини, ёки капитал таъмирлаш ишларини амалга оширишда икки қаватда унинг юза қисмини газли хаво гарелкалари ёрдамида эритиш орқали ётқизилади. Материалнинг пастки тарафига термоиндикатор – материални ишлатишга тайёрлиги ҳақида дарак берувчи, компания логотипи туширилган – шу сабабли материални иситишни маромига етказмаслик ёки қиздириб юбориш жуда мураккаб. Замонавий архитектура талабларига жавоб берувчи, химоя қопламаси тузилиши устки қатлам ва гидроизоляциянинг очиқ участкаларида ташқи кўринишга ортиқча харажатларсиз қўлланишига имкон беради.

ПОЛИИЗОЛ эни 1000 мм, узунлиги 10 000 мм (қатлам қалинлиги 2 мм – 15 000 ммгача) да ишлаб чиқарилади. Саноат ва оддий қурилишларда, турли йўсиндаги биноларнинг устки қопламаларни таъмирлашда, шунингдек кўприкларнинг очиқ тузилмалари ва вентиляцион шахта, бассейн ва ертўлалар каби шундай мухандислик қурилмаларининг гидроизоляцияси учун қўлланилади. Ўрта Осиё иқлим шароитига ниҳоятда мос келади.

Мазкур махсулот номи 1996 йилда компания таъсисчилари томонидан “ПОЛИИЗОЛ” деб аталган бўлиб, унда қадар мавжуд бўлмаган. Ифодаланган белгилари патентланган (21.11.2003 йилда №13030-Патент). Инсофсиз юмшоқ қопламалар ишлаб чиқарувчилари ноқонуний равишда “ПОЛИИЗОЛ” номи билан ўзларининг юмшоқ устки қоплама материалларини номлашади.

“ПОЛИИЗОЛ” номи билан “ALES-POLIZOL SINTEZ” МЧЖ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган материалларгина номланиши мумкин.

НАШИ ОБЪЕКТЫ