Йўллар ва кўприклар
Йўлларни ётқазиш ва йул кўприклари қурилишида энг муҳим босқичлардан бири - гидроизоляция ҳисобланади. Битум материаллари асосидаги гидроизоляция – кенг тарқалган энг тежамкор усул бўлиб, у рдамида йўл кўтармаларининг чидамлилиги ортади ва улардан фойдаланиш муддати узаяди. Ўз навбатида гидроизоляция қопламаси темир бетон асосларининг чидамлилигини ва эластиклигини оширади, ҳамда қор ва намгарчилик таъсиридаги емирилишларга йўл қўймайди. Шунингдек, гидроизоляция қатлами механик оғирликлар таъсиридаги емирилишлардан сақланишини таъминлайди. Йўллар ва кўприклар хаддан зиёд юкланган транспорт линияларидан бири бўлганлиги сабабли, уларнинг сифат даражаси талаби хам максимал даражада юқори бўлиши зарур. |
|